Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ТИВ Қозон шаҳрида юз берган ЙТҲ юзасидан ахборот берди

Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019-йилнинг 6-июн куни Пенза вилоятида йўл-транспорт ҳалокатига учраган ҳамюртларимиздан бири ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон фуқароси Патиллоев Шерали Холназарович (06.09.1983) Кузнетск туманлараро касалхонасида вафот этган.

4-июн куни у ва бошқа 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари Пенза вилояти ҳудудидан ўтувчи М5 «Урал» трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бош мия жароҳатлари билан юқорида қайд этилган касалхонага жойлаштирилган эди.

Бош консулхонага Пенза вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугун тақдим этилган маълумотларга кўра айни пайтда қуйидаги фуқаролар ушбу даволаш муассасасининг реанимация бўлимида:

1.Каракулов Зиёдулло Муртазоевич, 05.11.1968-й.да туғилган;

2.Абдуравитов Суннат Исломитдинович, 06.05.1995-й.да туғилган;

3.Турдалиева Соҳибахон Жураевна, 24.03.1973-й.да туғилган;

травматология бўлимида:

1.Егамбердиев Равшан Халимжанович, 08.06.1987-й.да туғилган;

2.Косимов Фазлиддин Бахриддинович, 05.03.1986-й.да туғилган;

3.Абдуравитов Мусурмон Абдихалил ўғли, 15.05.1995-й.да туғилган;

4.Сафаров Нурулла Давлатмурадович, 16.07.1985-й.да туғилган.

Марҳумнинг жасадини ватанга қайтаришда консуллик-ҳуқуқий кўмак бериш ва жароҳатланган юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона тегишли чораларни кўрмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ҳамюртларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00.