Назарбоевнинг қариндоши, Қозоғистоннинг энг бой одамларидан бири Бўранбоев 6 йилга озодликдан маҳрум этилди
Остона жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тадбиркор Қайрат Бўранбоевни мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 6 йилга озодликдан маҳрум қилган. Унинг ишончли вакили Роман Наханов ҳам худди шундай жазога тортилди.
Иш бўйича учинчи айбланувчи, "QazaqGaz" АЖ бошқаруви раисининг собиқ ўринбосари Жанузак Таййр беш йилга озодликдан маҳрум этилган.
Молиявий мониторинг агентлигининг бир кун аввал хабар беришича, Бўранбоев тергов давомида 90 миллиард тенгедан ортиқ қийматдаги мулкни, жумладан, нефть кони, газ тақсимлаш корхонаси, хизмат кўрсатиш корхонаси, меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуалари, савдо-кўнгилочар мажмуа активларини давлат мулкига қайтарган.
Боранбаев аввалроқ табиий газ олиб киришда маблағ ўғирланиши бўйича тергов доирасида 14,5 миллиард тенге миқдоридаги моддий зарарни қоплаган.
Таниқли қозоқ олигархи, McDonald'sнинг Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Беларусдаги франчайзи, 56 ёшли Қайрат Боранбаев Қозоғистоннинг энг бой одамларидан бири, мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қариндоши. Боранбоевнинг қизи Назарбоев неварасига турмушга чиққан.