Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДУда  ўтказилган апробация тестлари натижалари маълум бўлди

Мазкур тест натижалари маълум бўлди.

Самарқанд давлат университети қошидаги тайёрлов марказидан маълум қилишларича, апробация тестида жами 305 киши қатнашган.

Имтиҳон рус ва ўзбек тилларида турли йўналишлар бўйича олинди. Абитуриентлар ўз билимларини синаш имконига эга бўлишди.

Таъкидлаш лозим, бу йилги тестларда аввалгидек 36 тадан эмас, балки 30 тадан савол 3 блокда берилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тест саволлари илгарисидан соддароқ бўлган.

Қуйида ўзбек гуруҳлари орасида йўналишлар бўйича қўлга киритилган энг юқори балларни келтирамиз:

Техника йўналиши – 156,6 балл

Ижтимоий-гуманитар йўналиш – 149,5 балл

Тиббиёт йўналиши – 140,4 балл

Иқтисодиёт йўналиши – 139,5 балл

Инглиз филологияси йўналиши – 134,9 балл

ТАТУ йўналиши – 123,4 балл

Педагогика ва психология йўналиши – 117 балл

Ўзбек филологияси йўналиши –  112 балл

Кимё-технологияси йўналиши–  111 балл

География йўналиши – 90 балл

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги тестларда абитуриентлар учала блокда максимал 189 балл тўплашлари мумкин.

Фирдавс МЕЛИБОЕВ.