Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

10 йилда аграр секторда нима ўзгаради?

Президентимизнинг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг кейинги 10 йилга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.

Эндиликда барча тармоқдаги кластерларни ривожлантиришнинг ва рағбатлантириш бўйича тадбирларни аниқлаш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти баҳоланади, агросаноат марказлари тармоқлари базасида ягона савдо тизими жорий этилади. Тупроқни таҳлил қилишнинг мобиль лабораториялари фаолиятини кенгайтириш орқали ўғитдан фойдаланишнинг самарали тизими жорий этилиб, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва шўрланиш даражаси замонавий технологиялар асосида мониторинг қилинади.

Тажриба тариқасида фермерлар учун ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ёндош ер участкалари сифатида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни интеграциялаш дастури амалга оширилиб, сув ресурсларини бошқариш тизими қайта кўриб чиқилади. Барча ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ахборот-маслаҳат тизимлари, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификациялаш, уларнинг ҳаракатини кузатиш ва мониторинг қилиш тизимлари жорий этилади.

Президентимизнинг мазкур фармони асосида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари А.Нурқулов томонидан кейинги 10 йилликда аграр секторда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқланганди. Аммо бир неча бор мурожаат қилишизга қарамасдан вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасидан фармон асосида вилоятимизнинг қайси ҳудудларида нима ишлар амалга оширилишига арниқлик киритолмадик.

Ў.ХУДОЙБЕРДИЕВ.