Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

106 йил ўтиб, “Падаркуш” яна театр саҳнасида

Самарқандда Туркистон жадидлар ҳаракати асосчиси, атоқли жамоат арбоби, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, вилоят мусиқали драма театрида ижодий учрашув ва байрам томошаси ташкил этилди.
Мазкур даргоҳда 1914 йилнинг 15 январь куни ёш маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий саъй-ҳаракати билан илк бор адибнинг “Падаркуш” драмаси саҳналаштирилиб намойиш этилган ва Самарқанд вилояти драма театрига асос солинган. Бугунги намойишда саҳнага чиқиб келган Беҳбудий образи залдагиларга ўша машҳур иборани яна бир карра ёдга солди: “Театр бу ойнадир, театр ибратхонадур....”
Каттақўрғон шаҳар драма театри актёрлари томонидан Маҳмудхўжа Беҳбудий қаламига мансуб “Падаркуш” драмасидан парчалар ижро этилди.