Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

114 минг 884 нафар абитуриент Самарқанд вилоятидаги 9 та олий таълим муассасасига кириш учун ариза топширди

1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриент 2019-2020 ўқув йили учун республикамиздаги олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирди.

Шундан:

Кундузги таълим шаклига - 718 минг 97 нафар;

Кечки таълим шаклига - 13 минг 822 нафар;

Сиртқи таълим шаклига - 335 минг 7 нафар;

Шу ойнинг 15 июлига (18:00) қадар абитуриентларнинг 114 минг 884 нафари Самарқанддаги олий таълим муассасаларига кириш учун рўйхатдан ўтди.

Жумладан:

  1. Самарқанд давлат университетига – 72 минг 556 нафар;
  2. Самарқанд давлат тиббиёт институтига – 10 минг 172 нафар;
  3. Самарқанд давлат чет тиллар институтига – 7082 нафар;
  4. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига – 8029 нафар;
  5. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига – 5579 нафар;
  6. Самарқанд ветеринария медицинаси институтига – 5920 нафар;
  7. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига – 2617 нафар;
  8. "Ипак йўли” туризм халқаро университетига – 1905 нафар;
  9. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига – 1024 нафар.

Эслатиб ўтамиз, бугун - 16 июлдан бошлаб абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.