Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1265 та умумтаълим муассасаларида дезинфекция ишлари олиб борилди

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида узайтирилган таътил кунлари эълон қилинди.

Айни пайтда барча умумтаълим муассасаларида тозалик ва дезинфекция тадбирларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят, туман ва шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, вилоят дезинфекция станцияси билан ҳамкорликда 1265 та умумтаълим муассасалари, жумладан, 1237 та умумтаълим мактаблари, 17 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари, 9 та махсус мактаб-интернатларда ҳамда 2 та Меҳрибонлик уйларида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.