Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

159 минг АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгарлар қўлга олинди

2019 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил июнь ойида Юнусобод тумани 14-даҳада яшовчи 59 ёшли Б.Қ. ва М.Улуғбек туманида яшовчи “Yaksart Azia” МЧЖ раҳбари, 46 ёшли Ш.Ж.лар Бухоро шаҳрида яшовчи 37 ёшли А.Б.га чет эл компанияларидаги бизнес ҳамкорлари орқали хорижий банклардаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ечиш учун ҳамда уч ой ичида 350 000 АҚШ доллари қилиб, қайтариб беришлик шарти билан ундан 20 000 АҚШ долларини олган.

Шунингдек, Россия Федерацияси Москва шаҳридан 20 дона “Mercedes-benz” русумли микроавтобусларини олиб келиб, 10 донасини А.Б.га беришликларини айтиб, алдов йўли билан ундан бўлиб-бўлиб, жами 159 000 АҚШ долларини олган ва берган ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Қ. ва Ш.Ж.лар ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.