Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

17 минг туп кўчат қаерга экилади?

2018-2019 йилларда “Самарқандйўлкўкалам” унитар корхонаси томонидан вилоятимиздаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларига 79 мингдан ортиқ элдор қарағайи, можевельник, япон сафораси, катальпа, туя, клён, ясень, жийда, тут ва бошқа шу каби 25 турдаги манзарали дарахт ва бута кўчатларини экди.

Корхона томонидан жорий йил баҳор мавсумида вилоятимизнинг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйларига 17 мингдан зиёд манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Ҳозирда Пайариқ, Оқдарё, Нарпай, Жомбой, Пахтачи туманлари ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланишдаги халқаро йўл бўйларига можевельник, элдор қарағайи, тут, катальпа, дуб ва бошқа турдаги манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.