Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

18-19 ва 25-26 июль кунлари машиналар ҳаракати тўхтатилади. Ишга велосипедда борса, улар жаримага тортилмайдими?

Саволга Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот котиби Азизхон Муродов жавоб берди:

🚕 Республика махсус комиссиясининг 35-сон йиғилиш баёнининг 3- бандига асосан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

⚡️ Ушбу бандда назарда тутилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июльдаги 34-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига татбиқ этилмайди.

❗️ Мазкур баённинг 4 бандига асосан давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга 18-19 июль ҳамда 25-26 июль кунлари ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш тавсия этилиши белгилаб берилган.