Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

200 нафар ёшлар хорижда ишлашнинг қонуний асослари бўйича ҳуқуқий саводхонликка эга бўлди

Самарқанд шаҳар ёшлар марказида фуқароларнинг  ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ва ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгашлари, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ташқи миграция агентлиги вилоят бўлими, Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси томонидан хорижда ишлаб, уйига қайтиб келган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар хорижда ишлашнинг қонуний асослари, ноқонуний миграция оқибатида келиб чиқаётган одам савдоси, ундан жабрланиш ва депортация қилиниш каби салбий ҳолатлар, уларни олдини олишда ҳуқуқий саводхонликнинг аҳамияти ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Очиқ мулоқотда иштирок этган 200 нафар туман ва шаҳарлардан келган ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавобларни олишди.