Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2019 йилнинг 11 ойида 123 та жиноят иши сайёр суд тартибида ўтказилди

Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида суд ишлари маҳалла фуқаролар йиғинларида, сайёр суд асосида кўрилмоқда. Чунки бундай сайёр судларнинг маҳаллаларда ўтказилиши ошкоралик ва адолат тамойилларига мос бўлиб, аҳолини огоҳликка чорлайди.

2017-2018 йиллар ва 2019 йилни 11 ойи давомида жиноят ишлари бўйича Ургут тумани суди томонидан 2017 йилда атиги 120 дан зиёд иш сайёр суд мажлисида кўрилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 164 тага, 2019 йилнинг 11 ойида 123 тага етди. Бундан ташқари, 2017 йилда кўрилган 411 та жиноят ишининг 133 тасига жиноятнинг олдини олиш бўйича хусусий ажримлар чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 156 тага, 2019 йилнинг 11 ойида 145 та етди.

Туман суди томонидан 2017-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 11 ойида жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 434 та хусусий ажрим чиқарилиб, 410 та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида мазмунан кўрилди. Ушбу сайёр суд мажлислари натижасида аҳоли билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, юртимизда тинч ва осуда ҳаётнинг мустаҳкамланиши мавзуларида суҳбатлашилди.

Жаҳонгир АРСЛАНОВ,

жиноят ишлари бўйича Ургут тумани суди раиси.