Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

27 ёшли йигит хотини ва қизини ваҳшийларча ўлдирди, кейин ўзини осди

Қорақалпоғистон Республикасида мудҳиш қотиллик юз берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 8 январь куни соат 12:00 ларда Амударё тумани Қипчоқ овулида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Д.га тегишли хонадоннинг ётоқхонасидан унинг рафиқаси - 1995 йилда туғилган Ф.Ш. юзининг жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолда ва вояга етмаган - 2017 йилда туғилган қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари топилди.

Омборхонадан эса хонадон эгаси С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб, вафот этган ҳолдаги жасади топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда тергов харакатлари олиб борилмокда.