Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

3,4 мингдан зиёд мактаб дезинфекция қилинди

Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида жойларда мутахассислар томонидан дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга келиб, 3,4 мингдан зиёд мактабда дезинфекциялаш тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳозирги пайтда халқ таълими тизимидаги бошқа мактабларда ҳам дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилмоқда.