Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

36 миллион доллар кредит маблағлари ҳисобидан Қўшработнинг 77 та қишлоғига ичимлик суви боради

2018 йилда 53,3 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 69 та объектда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Натижада вилоятдаги 80 мингга яқин аҳоли илк бор ичимлик сув билан таъминланди.

Халқаро молия институтлари, Саудия Арабистони ривожлантириш фонди ва ОПЕК фондининг 36 миллион доллар кредит маблағлари ҳисобидан 2019-2021 йилларда Қўшработ туманида ичимлик сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг натижасида 77 та қишлоқ аҳоли пунктида 158 та ичимлик сув иншооти, 408,1 километр сув тармоғи қурилиб реконструкция қилинади.