Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

50 миллион сўмлик “Тропикамид”нинг савдоси “пишмай” қолди

Давлат божхона қўмитаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан “Тропикамид” дори воситасининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро Н.Ж. томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 50 миллион сўмлик 500 дона “Тропикамид” дори воситаларини яширинча сотаётган вақтида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.