Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аҳмад ал-Фарғоний олимпиадаси ғолибига 22 миллион сўм берилди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Хоразм вилоятида умумтаълим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги физика фани олимпиадаси ғолиблари аниқланди.

Фан олимпиадасида фахрли биринчи ва иккинчи ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллашди.

Термиз давлат университети академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси Азизбек Турсунов фахрли 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Тошкент шаҳридаги Сирожиддинов номидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Сардор Бобошев 2-ўринни қўлга киритди.

Олимпиаданинг ғолиб ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчилари эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди:

– 1-ўрин учун ўқувчига – 22 300 000 сўм, ўқитувчига - 18 955 000 сўм;

– 2-ўрин учун ўқувчига – 18 955 000 сўм, ўқитувчига - 14 495 000 сўм;

– 3-ўрин учун ўқувчига - 15 610 000 сўм, ўқитувчига – 11 150 000 сўм.