Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

БААнинг “Аtlantis holiday” компанияси Самарқанддаги туристик лойиҳаларга қизиқиш  билдирди

Корхона раҳбари Рашид Маҳмуд Абдулраҳим Алнури келгусида қурилиши режалаштирилган туристик объектлар лойиҳаси билан яқиндан танишди.

Имом ал-Бухорий мажмуаси ҳамда Самарқанд Сити лойиҳаси инвесторларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашув давомида туризм соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликни кенг йўлга қуйиш, соҳага инвестицияларни жалб этиш бўйича ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишиб олинди.

Рашид Маҳмуд Абдулраҳим Алнури Дубай тажрибасидан келиб чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди, дея маълум қилинди Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг "Facebook"даги саҳифасида.