Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Байрутда содир бўлган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 154 нафарга етди

Байрутда содир бўлган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 154 нафарга етди, бу ҳақида маҳаллий  NNA агентлиги маълум қилди.

Ливан соғлиқни сақлаш вазири Ҳамед Ҳасаннинг сўзларига кўра, касалхоналарда 120 нафар одамнинг аҳволи оғир бўлиб қолмоқда, шу сабабли қурбонлар сони яна ошиши мумкин.

Бироз олдин 137 нафар ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар қилинган эди.

Портлаш иши бўйича 16 нафар Ливан бандаргоҳи ходими ҳибсга олинди.

Портлаш 4 август куни Байрут бандаргоҳи ҳудудида содир бўлди. Портлаш тўлқини ўнлаб биноларни вайрон қилди. Маҳаллий ҳукумат берган маълумотга кўра, 2014 йилда мамлакат божхона хизмати томонидан мусодара қилинган ва омборхонада сақланаётган 2750 тонна аммиак селитраси портлашга сабаб бўлган.

Ҳукумат расмийларининг маълум қилишича, кўрилган талофотни бартараф этиш учун миллиардлаб доллар маблағ зарур бўлади. Аммо мамлакатда бундай маблағ мавжуд эмас.