Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бевосита мулоқот сўнггида Путин кўз ёшларини зўрға тўхтатиб қолди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Россия президенти Владимир Путин бевосита мулоқот ўтказди. Мулоқот сўнггида йўлланган саволга жавоб бераётиб Путин йиғлаб юборгудай бўлди ва кўзёшларини зўрға тўхтатиб қолди.

Унга берилган савол қўйидагича эди: "Владимир Владимирович ҳам уятли ҳолатга тушадими?"

Ушбу саволга жавоб берар экан Путин қўйидагиларни гапирди:

"Энди президент бўлган йилларим эди. Ўшанда мамлакатда аҳвол оғир эди. Тинимсиз ҳудудлар бўйлаб юрар эдим. Ўшанда ҳудудлардан бирига ташриф буюрдик. Қороғи тушиб қолган, ҳаммаёқ ифлос эди. Шунда рўпарамиздан бир ёши каттароқ аёл чиқиб қолди ва тиз чўкиб менга бир қоғоз узатди ва "шунда ҳаммаси ёзилган" деди. Мен унга "албатта ўқийман ва ёрдам берамиз" деб айтдим ва қоғозни ёрдамчиларимдан бирига узатдим. Кейинчалик маълум бўлдики, ўринбосарим ўша қоғозни йўқотиб қўйган. Ўшандан бери виждоним қийналади ва ҳанузгача ўша қоғозни йўқотиб қўйганимиз учун уяламан".

Путин ушбу воқеани эслар экан кўзи ёшга тўлди ва ўзини йиғлаб юборишдан аранг тийиб қолди.