Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Биласизми, қандай ишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланилмайди?

Қуйидаги ишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

- ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариш;

- хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган;

- хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги;

- оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган);

- ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган;

- белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда.

18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлар рўйхати ва 18 ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормалари чегараси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан белгиланади.