Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Билимли ва фаол битирувчилар эътиборсиз қолмайди

Кеча, 27 июнь куни Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида олий таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Д.Саъдуллаев ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ саволларига жавоб берди.

Таъкидландики, жорий йилда вилоятимиздаги 7 та олий таълим муассасасини 7 мингдан ортиқ талаба битирмоқда. Олий ўқув юртларида таҳсил олган 331 нафар талаба энг муносиб деб танлаб олинган. Вилоят ҳокимлиги ушбу танлаб олинган битирувчиларни кадрлар захирасига олиб, уларнинг ўзлари танлаган мутахассислик бўйича ишга жойлашишини назоратга олади.

Бахтиёр Мустанов.