Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Биз гиёҳвандликка қаршимиз!

Туман ҳуқуқ-тарғибот идоралари ходимлари, ўқувчи-ёшлар иштирокида ўтган тадбирда гиёҳвандликка қарши курашиш қанчалик кучайганига қарамай, у билан боғлиқ жиноятлар, заҳри қотилни истеъмол қилишга ружу қўювчилар учраб тургани тилга олинди.

– Ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олишнинг самарали усулларидан бири мунтазам тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боришдир, - дейди Ўзбекистон Республикаси Норкотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси аъзоси Б.Рўзимуродов. - Чунки аксарият ёшлар наркотик моддаларнинг инсон саломатлигига зарари ҳақида тушунчага эга эмас. Бу эса билмаган ҳолда адашиб гиёҳвандлик йўлига кириб қолишга сабаб бўлмоқда.

Сирожиддин ТАЙЛОНОВ.