Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Божхоначи бўлмоқчимисиз?

"Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом"да божхона органларига ишга қабул қилиш тартиби белгиланган.

Ушбу қонун ҳужжатлари талабларига кўра, хизматга ихтиёрий равишда, танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган, олий, ўрта махсус ва ўрта маълумотга эга, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходими хизмат вазифаларини бажаришга қодир эркаклар (бўйи 165 сантиметрдан кам бўлмаган), аёллар (бўйи 160 сантиметрдан кам бўлмаган) қабул қилинади.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга кириб ҳам божхона органларига ишга кириш мумкин.