Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Британча штамм» Самарқандга кириб келмадими?

Самарқандда коронавируснинг «британча штамми» аниқланмадими? Унинг кириб келиши эҳтимоли юқори бўлган айни кунларданинг олдини олиш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу ҳақда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Адҳам Баҳромов қуйидагиларни гапириб берди:

– Самарқанд халқаро аэропорти ва темирйўл вокзали орқали вилоятимизга хориждан кириб келаётган фуқаролардан коронавирусга қарши тест таҳлили олиниб, 20 дақиқа ичида онлайн тарзда фуқароларга намуна натижалари тақдим этилмоқда. Шунингдек, улар 10 кунлик уй тиббий назоратига олиниб, тиббиёт ходимлари томонидан кунлик назорат ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий давлатлардан келган фуқароларда коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда зудлик билан жойида алоҳидаланиб, махсус даволаш муассасасига тез тиббий ёрдам машинасида олиб кетилиши йўлга қўйилган.

Таълим муассасаларидаги синфхоналар тез-тез шамоллатилиб, дезинфекция тадбирлари олиб борилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Самарқанд вилоятида ҳозирча коронавируснинг «британча штамм»и аниқланмади.