Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бу йилги мактаб таътиллари жадвалида ўзгаришлар бўладими?

Амалдаги тартибга кўра, ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йили 34 ҳафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

"Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. Ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган. Таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади", дейилади Халқ таълими вазирлиги ахборотида.