Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чартер рейслар орқали сўнгги уч кунда Россиядан 800 дан ортиқ  ўзбекистонлик қайтарилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун 25 майдан 7 июнгача 17 та чартер рейсни амалга ошириш белгиланганди.

Бугунгача ушбу рейсларнинг учтаси амалга оширилди. Бу рейсларда Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургдаги 830 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди.

25 май куни амалга оширилган “Тошкент – Екатеринбург – Тошкент” рейсида 278 нафар, 26 май куни “Тошкент – Москва – Тошкент” рейсида 275 нафар ва 27 май куни “Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент” рейсида 277 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, хориждан қайтган барча фуқаролар аэропортдан карантин марказларига юборилган.

Бугун, 28 май куни “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” ҳамда “Тошкент – Истанбул – Тошкент” йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.