Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

COVID-19 оқибатида энг кўп ўлим қайд этилган Европа Иттифоқи давлатлари маълум қилинди

Сўнгги 14 кун ичида Европа Иттифоқида (ЕИ) 100 минг кишига нисбатан ҳисобланганда коронавирус сабабли қайд этилган ўлим ҳолатларининг аксарияти Чехияда қайд этилди – 23.4 киши, иккинчи ўринда Бельгия – 22.1 киши ва учинчи ўриндан жой эгаллаган Болгарияда 17.2 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда 23 ноябрь куни Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) маълумотларига таяниб, Чехия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Сўнгги ҳафталарда Чехия ЕИ давлатлари орасида бир кеча-кундуздаги  COVID-19 билан янги касалланиш сони кўрсаткичи бўйича биринчиликни “бой берди”. Аммо ECDC маълумотига кўра, республика сўнгги 14 кун ичида 100 минг кишига нисбатан ҳисобланганда, коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича 23.4 кўрсатгичи билан ЕИда етакчи бўлиб қолмоқда. Кейинги ўринларни Белгия – 22.1 киши, Болгария – 17.2 киши, Польша – 14.3 киши ва 14.0 киши кўрсатгичи билан Словения эгаллаб турибди”, дейилган хабарда.

5 октябрь санасидан бошлаб Чехияда жамоат ҳаётини жиддий чекловчи фавқулодда ҳолат жорий этилган. 19 ноябрь куни мамлакат парламенти чеклов чораларини 12 декабрга қадар узайтирди.