«Динамо»дан навбатдаги ғалаба
- 04.09.2020 16:00
- 294
- Спорт
Про-лига 4-тури доирасида Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ўз майдонида «Зомин» клуби устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Беллашувнинг 45-дақиқасида К.Шарофутдиновнинг узатмасидан кейин Ш.Нуриддинов ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада «Динамо»чи А.Сидоров жиззахлик ҳимоячиларнинг хатосини гол билан жазолади – 2:0.
Учрашув якунида, яъни 90+1-дақиқада эса Ж.Аҳмадовнинг ажойиб узатмасини О.Жўрабоев голга айлантириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.
Шундай қилиб футболчиларимиз турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олишди.
Теглар:
Динамо
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Эзгу мақсадлар муштарак бўлган ташриф
- Бугун, 09:33
- Долзарб
Хатайликлар Самарқандни зиёрат қилди
- Кеча, 16:40
- Самарқанд