Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Диққат! “Сувоқава” ДУК Самарқанд шаҳар филиали яна огоҳлантиради

Самарқанд шаҳри аҳолисини сув билан таъминловчи Даҳбет сув иншоотининг электр таъминотида юз берган авария ҳолати туфайли Темир йўл ҳудудининг айрим жойлари - Гагарин, Рудакий, Чуқур йўл, Ал-Хоразмий, Беруний, Фарҳод, М.Улуғбек, Спитамен шоҳ кўчаларида ичимлик суви таъминотида узилиш кузатилади.

Авария ҳолати тахминан соат 16.00 лар атрофида бартараф этилади ва сув бериш бошланади. Эҳтиёт чораларини кўришингиз сўралади.

  “Сувоқава” ДУК матбуот хизмати.