Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди тўйхоналарда тўй ўтказиш мумкин. Фақат...

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 сентябрдаги 50-сонли йиғилиш баёнига кўра, 2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат берилган.

Бунда тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) меҳмонлар иштирокида ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.

Тўй ва маросимларни ўтказиш талабларига риоя этилиши учун фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори ва давлат солиқ идораси вакили шахсан жавобгар этиб белгиланган.