Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эронда бир кеча-кундузда 140 нафардан ортиқ киши коронавирус сабабли вафот этди

Сўнгги бора Эронда апрель ойи бошларида 140 дан ортиқ қурбонлар қайд этилганди. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

IRINN телеканали эфирида у сўнгги бир кун ичида 2489 та коронавирус инфекциясининг янги ҳолати аниқланганлиги ва 144 киши вафот этганини таъкидлади.

Ҳукумат томонидан мамлакатда биринчи маротаба COVID-19 қайд этилгани ҳақида хабар берилган сана - 19 февралдан бери инфекцияланганлар сони 222 минг 669 нафарга етган, қурбонлар - 10 минг 508 нафарни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, ҳозирга қадар 183 минг 310 киши касалликдан фориғ бўлди.

Эронда икки ҳафтадан бери (фақат бир кунни ҳисобга олмаганда), кунига 100 дан ортиқ одам нобуд бўляпти.14 июнь куни илк маротаба қурбонлар сони 100 дан ортганди.

Июнь ойининг бошларида Эронда диний маросимлар ўтказила бошланди, ресторанлар ва масжидлар очилди. Шундан сўнг коронавирусга чалинганлар сони ҳам сезиларли даражада кўпайган.