Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Етук мутахассис тайёрлаш – келажак учун энг яхши сармоя

Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тубдан ислоҳотлар олиб борилаётган бир вақтда “ERIEL” гуруҳи мамлакат ишлаб чиқариш кучини инновацион янгилаб, ижтимоий ўзгаришларнинг олдинги қаторидан жой эгаллаб келмоқда.

Замонавий технологияларнинг ўзлаштирилиши, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнатни ташкил этишнинг тараққий этган шаклларини жорий этишга доимий эътибор қаратилиши, ижтимоий ҳамкорлик ва корпоратив маданиятнинг юқори даражасини сақлаб қолиш имконини беради.

Компания жамоасининг минглаб аъзолари манфаатларини уйғунлаштириш бўйича чора-тадбирлар бирлашмасида ижодий қобилиятга эга бўлган якдил фикрловчи мутахассислар гуруҳини шакллантиришга алоҳида ўрин қаратилган.

Бу ўринда АҚШ мустақиллиги арафасида атоқли олим, сиёсатчи ва ислоҳотчи Бенжамин Франклин таъкидлаб ўтган сўзларни эслаш жоиз: “Илм олишга киритилган сармоя ҳар доим энг яхши даромад келтирган”.

Айнан компания раҳбарлари ва мутахассисларнинг таълим даражаси ва касбий маҳоратини узлуксиз такомиллаштиришнинг долзарблиги 2012 йилда компания тузилмасини яратишга сабаб бўлган.

Қарши шаҳридаги ўқув марказида ишлаб чиқаришнинг қуйи даражали мутахассисларини тайёрлаш ва 2018 йил январь ойида “ERIELL” гуруҳининг барча бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга мўлжалланган HOY “ERIELL prof education” ўқув курси ташкил этилган.

Компаниянинг ишлаб чиқариш кўлами доимий ўсиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, ўқув маркази, ўқув режа ва дастурларини шакллантиришда табақалаштирилган ёндашувга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўқув жараёни бир ойлик касбий таълим курслари доирасида 5 асосий ўқув модуллари асосида шакллантирилган: назарий, корпоратив, амалий, коммуникациявий ва маданий. Ўқув юкламасининг 40 фоиздан ортиғи  асосий фаолият соҳасида тингловчиларнинг билим ва кўникмалари миқдорини ошириш, ресурслардан фойдаланиш ва бошқарув қарорларини оптималлаштириш бўйича амалий кўникмаларни кучайтиришга мўлжалланган модулга тўғри келади. Барча модуллар эксклюзив ёндашувга эга, компания хизматларининг интенсив мурожаатларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.

Ўқув машғулотларининг сифати янги таълим технологиялари ва техник воситаларни кенг қўллаш, интерфаол ўқитиш усулларини жорий этиш ҳамда энг янги ўқув материалларидан фойдаланиш орқали таъминланади.

Бир ойлик ўқув курслари давомида тингловчиларнинг мустақил ишлаши самарасини оширишга асосий эътибор қаратилади. Бунинг учун барча ўқилаётган лекциялар учун кенг кўламли маълумотлар базаси яратилган.

Таълим жараёнининг барча жиҳатларини такомиллаштириш мақсадида нафақат иқтисодиёт ва менежментнинг асосларини биладиган, балки кенг амалий тажрибага эга бўлган етакчи маҳаллий ва хорижий олимлар, ўқитувчи-мутахассислар таркиби аниқланади ва жалб этилади.

Компания иқтидорли ёшларни аниқлашга катта эътибор қаратади. Шу мақсадда ўқув маркази базасида 2018 йилдан бошлаб “Networking” ёшлар фикр алмашуви клуби фаолият юритмоқда. Клуб фаолияти айлана стол, ақлни чархлаш, ишбилармонлик ва вазиятли ўйинлар орқали амалга оширилади.

2020 йилнинг январ ойида ўқув маркази қошида “ERIELL” бурғулаш мактаби йўналиши, бурғулаш компаниясининг энг истиқболли ёш муҳандисларини замонавий бошқарув кўникмаларига тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этилди.

“HOY “ERIELL prof education” фаолиятидаги янги босқич фундаментал янги курс - ANSI PMI PMBOK GUIDE 2017 стандарти асосида лойиҳа бошқариш асослари йўналишининг ташкил этилиши бўлди. Мазкур ўқув курси “UNG-2” лойиҳаси дирекцияси ходимлари учун 2019 йилнинг сентябрида ташкил этилди. Курс очилишида Тошкентдаги Вебстер (АҚШ) университетининг профессор-ўқитувчилари Слободан Песич ва Жон Грейнжер қатнашди. Улар курснинг ўқув дастурига PM BOK халқаро стандартларнинг барча асослари киритилганини таъкидлади.

HOY “ERIELL prof education” ўқув курслари ташкил этилгандан буён бир ойлик профессионал ривожланиш курсларида 680 нафарга яқин тингловчи таҳсил олди. Қисқа муддатли курслар, тренинглар ва жамоа тузиш ўқув машғулотлари марказ фаолиятининг самарали қисмига айланди.

“ERIELL” гуруҳининг фаол халқаро фаолияти ва Жанубий Корея, Хитой, Россия, Сингапур, Ҳиндистон, Индонезия, Европа ва бошқа минтақалардан бўлган мутахассисларнинг катта бўлими мавжудлиги шароитида ходимларнинг тил тайёргарлигини ошириш бўйича HOY “ERIELL prof education”нинг муҳим фаолиятига айланди. Мазкур курсларда 6 ҳил даражали тайёргарликлар асосида 800 дан ортиқ ходим инглиз тили курсларини тинглашди.

HOY “ERIELL prof education” тўплаган тажриба, ташкил этаётган ўқув курслари компаниялар рақобатбардошлигини оширишга, олдинга қўйилган мақсадларни омадли амалга оширишга хизмат қилади.

ERIELL Group матбуот хизмати.