Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фазлиддин Ғойибназаров навбатдаги жангида ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғойибназаров жумадан шанбага ўтар кечаси ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Верона шаҳарчасида ташкил этилган бокс кечасида ҳамюртимиз Доминикан Республикаси вакили Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилди.

Жами 8 раундга мўлжалланган жанг атиги 4 раунд давом этди. Негаки 4-раунд якунига етгач Гарсия жангни давом эттира олмаслигини билдирди ва мазкур ҳолатда мағлуб томонга техник нокаут ёзилади. Бунгача Фазлиддин рақибини 3-раундда нокдаун ҳолатига туширган эди.

Шу тариқа Ғойибназаров профессионал боксда ўзининг еттинчи ғалабасига эришди. Бунгача у ўтказилган олтита жангини ҳам ўз фойдасига ҳал қилганди. Шундан тўрттасида рақибларини нокаутга учратган.

Рикардо Гарсия эса 20 марта рингга кўтарилган бўлиб, шундан 14тасида ғалаба қозонган (9таси нокаут). Беш маротаба эса мағлубиятга учраган. Ҳамюртимизга қарши кечган баҳсда у фаолиятидаги биринчи нокаутли мағлубиятни қабул қилиб олди.

Манба: Xs.uz