Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гонконг телевидениеси Ўзбекистонда, улар Самарқандга ҳам келади

Осиёнинг энг тараққий этган ҳудудларидан бири саналадиган Гонконг телевидениеси ижодий гуруҳи Ўзбекистонга келди. Ташрифдан асосий мақсад  - миллий ифтихоримиз ва ғуруримиз бўлган Кураш ҳақида фильм яратиш. Айни жараён Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Гонконглик журналистлар Тошкентга келиб терма жамоамизнинг машғулотлари билан яқиндан танишишди ва Кураш Халқаро ассоциацияси  раиси, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари жаноб Комил Юсуповдан интервью олишди.

Гонконг телевидениеси ижодий гуруҳи мамлакатимизга ташрифи давомида Бухорода ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган биринчи халқаро турнирни ҳам тасвирга олишади.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида ҳам бўлиб , шаҳарнинг диққатга сазовор бўлган тарихий обидаларини тасвирга муҳрлашади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Кураш федерацияси матбуот хизмати.