Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Икки аёлни алдов йўли билан фоҳишаликка жунатмоқчи бўлган қўшмачи қўлга олинди

Пойтахт ИИББ ходимлари Тошкент вилояти ИИББ билан ҳамкорликда одам савдоси билан гумонланувчи шахсни қўлга олишди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 январь куни Яшнобод тумани ИИО ФМБга 35 ёшли Светлана К. ва 28 ёшли Манзура А.лар мурожаат қилишди.

Аризачилар алдов йўли билан ишончига кириб, уларни Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрига фоҳишалик қилиш учун жўнатишни таклиф қилган 32 ёшли Ирода Д.га нисбатан чора кўришни сўрарди.

15 январь куни тахминан соат 15.00 да Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари билан олиб борилган профилактик тадбир давомида Ирода Д. Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” чегара постида қизларни қўшни республикага жўнатаётган вақтида қўлга олинди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (“Одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.