Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Инаугурация куни Вашингтонни 25 минг аскар қўриқлайди

AҚШда Жо Байденнинг эртага, 20 январь куни бўладиган президентлик қасамёди маросими олдидан пойтахтни 25 минг миллий гвардия аскарлари қўриқламоқда, деб ёзмоқда amerikaovozi.com сайти.

Табиий офатлар, намойишлар ва ҳарбий амалиётлар каби турли фавқулодда ҳолатлар юз берганда, миллий гвардия аскарлари сафарбар этилади.

Гвардия захирасида докторлар, муҳандислар, оддий офис ишчилари ва ҳатто талабалар бор. Aгар фавқулодда ҳолат юз берса, улар ўша куниёқ хизматга чақирилади.

6 январь куни Президент Доналд Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб киргач, пойтахтга миллий гвардия аскарлари киритилди. Пентагонга кўра, инаугурация куни 20 мингга яқин аскар Капитолий ва унинг атрофини қўриқлайди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, AҚШ миллий гвардиясининг 54 та бўлинмаси бор. Улар ҳар бир штатда, пойтахт Вашингтон, Пуерто-Рико, Гуам ва Виргиния оролларида жойлашган.