Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Infinbank» «UzAuto Motors» автомобилларига кредит тақдим этиш муддатини узайтирди

«Infinbank» «UzAuto Motors» автомобилларига кредитлар тақдим этиш муддатини 2019 йилнинг 15 ноябрига қадар узайтираётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълумот берди.

Автокредитлар 36 ой муддатга йиллик 23,99% устама билан “Cobalt” (4 поз. А/Т), “Lacetti”, “Tracker” ҳамда “Malibu” автомобилларига тақдим этилади. Дастлабки тўланадиган бадал автомобилнинг 25 фоизини ташкил қилади.

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- кредит олувчининг паспорти,
- кредит олиш тўғрисида ариза,
- даромад тўғрисида маълумотнома (охирги 6 ойлик тушумлар),
- автомобиль етказиб бериш шартномаси.