UzAuto Motors 4 та автомобилга автокредит очилгани ҳақида маълум қилди
- 21.10.2019 09:38
- 2183
- Самарқанд
UzAuto Motors компанияси «InfinBANK» АТБ билан ҳамкорликда COBALT (4 дар. А/Т), LACETTI, TRACKER, MALIBU моделларига автокредит берилаётгани ҳақида маълумот берди.
Кредит шартларига кўра, автомобилнинг бошланғич тўлови 25% ташкил қилади. Кредит 36 ой муддатга йиллик 23,99% устама асосида берилади.
Кредит олиш учун қарз олувчининг паспорти, кредит тақдим этилиши ҳақидаги ариза, ойлик маоши ҳақида маълумотнома ҳамда автомобиль олиш учун шартнома зарур бўлади.
Акция 31 октябрга қадар давом этади. Компания шартномалар сони чегараланганлигини қайд этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа