Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонда ҳайдовчининг ёнидан “опий” гиёҳвандлик моддаси топилди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ва вилоят ДХХ ходимлари ҳамкорликда Иштихон туманида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш борасида тадбир ўтказди.

Тадбирда фуқаро А.Р. бошқарувидаги “ВАЗ–2106” русумли автотранспорт воситаси “Ургут-Иштихон” йўналишида ҳаракатланиб келаётганда М-39 йўлининг Иштихон туманига кириш йўл четида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада фуқаронинг курткасининг ички чўнтагидан 1 дона целлофанга ўралган қизғиш, жигар рангли ўткир ҳидли “опий” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш, тахминий оғирлиги 200 грамм бўлган модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси берган хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.