Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонда спорт залларига инвентар хариди учун ҳар чоракда 100 миллион сўм ажратилади

Вилоятимизда чоршанба – ёшлар куни, деб эълон қилиниб, турли учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. 

Ўтган уч ҳафта мобайнида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида 29 марта ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилиб, уларда 4 минг 339 нафар йигит-қиз иштирок этди. Бу учрашувларда ёшлар томонидан

286 та таклиф ва муаммолар

 билдирилиб, шулардан 170 таси жойида ҳал этилган.

- Йигирма кун ичида туманимизда уч марта ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди, - дейди ёшлар иттифоқи Иштихон туман бўлими раҳбари Анвар Бекмуродов. – 300 нафардан зиёд ёшлар иштирок этган учрашувларда туман ҳокимига 35 нафар йигит-қиз ўз таклиф ва муаммолари билан мурожаат қилди. Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Жумладан, биринчи учрашув ўтган куни 5-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонаси учун 130 та китоб, иккинчи учрашувдан сўнг уюшмаган ёшлардан бирининг бандлигини таъминлаш мақсадида 4,5 миллион сўмлик замонавий тикув машинаси олиб берилди. Аҳамиятлиси, мурожаатлардан келиб чиқиб, ҳоким тумандаги мавжуд 97 та мактабнинг спорт залларини зарур  инвентарлар билан таъминлаш учун йилнинг ҳар чорагида 100 миллион сўмдан маблағ ажратилишини айтди.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашидан олинган маълумотларга кўра, 24 январь ҳолатига вилоят ҳокими 4 марта ёшлар билан учрашган ва 40 та муаммо жойида бартараф этилган. Ургут ва Пайариқ туманларида 3, Самарқанд, Тойлоқ, Жомбой, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳрида 2, Каттақўрғон шаҳри ва бошқа туманларда бир мартадан ҳоким ва ёшлар учрашувлари ўтказилган.

Тўлқин СИДДИҚОВ.