Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ислом Йўлдошевни биладиганлар борми?

Ислом Йўлдошев 1917 йилда Пахтакор (ҳозирги Пахтачи) туманининг Султонобод қишлоқ совети ҳудудидаги Ишчи-деҳқон қишлоғида туғилган.

Иккинчи жаҳон урушида 26-авиация дивизиясида хизмат қилган. 1941 йил 28 декабрда ДВ-3Ф бомбардимончи самолётида экипаж таркибида жанговар топшириқни бажариш чоғида ҳалок бўлган. Россия Федерацияси, Ярословль вилояти, Брейтовск райони, Горелово қишлоғида дафн этилган.

Ҳужжатларда Икром Исмоилов (ёки Исломов) деган акаси борлиги айтилган.

Ислом Йўлдошев бедарак йўқолган, деб қайд этилган.

Бу ҳақда билганлар (66) 233-91-51 телефонига ёки +99891 553-94-89 телеграмига хабар беришларини сўраймиз.