Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жазирамада полиз косметикасидан фойдаланинг

- Петрушка терини тетиклаштиради. Петрушка шарбати терини тез фурсатда силлиқлаштирувчи ниқоблар ўрнини босади. Ювиниш учун жуда мос восита.

- Сельдерей моддалар алмашинувини яхшилайди. Бу неъмат, одатда, скрабларга ва тана териси учун мўлжалланган воситаларга қўшилади.

- Бодринг терини намлантирувчи ва таранглаштирувчи хусусиятга эга. Ёғли тери учун ниқоблар тайёрлашга мос келади.

- Картошка шишлардан халос бўлишда ёрдам беради, юз терисидаги тешикчаларни торайтиради.

- Кабачки — қуруқ ва шўраланган тери учун мўлжалланган ниқобларбоп ажойиб сабзавот.

- Сабзи терини озиқлантирувчи ниқобларга қўшилади, яхши намлантиради.

- Олча тери тешикчаларини торайтиради. Ёғли тери учун мўлжалланган воситаларга мос. Данаги билан майдаланган олча табиий скраб ҳисобланади.

- Олма юз рангини тиклаб, ажинларни йўқотади. Сутда қайнатилган олма лабингиз учун ажойиб бальзамдир.

- Нокни скраблар ва тешикчалари кенгайиб кетган аралаш тери учун қўлланиладиган воситалар таркибига қўшиш мумкин.