Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбой туман адлия бўлими почта орқали вақтида эгаларига етказилмаган алимент пулларни аниқлади

Алимент тўламайдиган оталар ҳақида кўп гапирилаяпти, аммо алимент тўласа-да манзилига етмаётган пуллар бор экан. Почта бўлимлари алимент пулларни ўз вақтида етказиб бермаётгани юзасидан фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар тушган.

Жомбой туман адлия бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, почта бўлимидан алимент пулларини ўз вақтида қабул қилувчиларга топширмаслик бўйича мурожаатлар кўп келиб тушганлиги маълум бўлди.

Шунга асосан, Булунғур туманлараро почта алоқа бўлимида алимент пули маблағларининг почта ўтказмаларини топшириш аҳволи мониторинг асосида ўрганиб чиқилди. Текширув давомида Жомбой туманидаги шаҳар ва қишлоқларга хизмат кўрсатувчи алоқа боғламалари томонидан жами 65 382 500,40 сўм алимент пули маблағларининг почта ўтказмалари ўз вақтида манзилга топширмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон почтаси” АЖ Самарқанд вилоят филиали директори номига тақдимнома киритилди.

Тақдимномага асосан, Жомбой туманидаги шаҳар ва қишлоқларга хизмат кўрсатувчи почта алоқа боғламалари томонидан етказиб берилмаган жами 65 382 500,40 сўм пул маблағлари эгаларига топширилди.

Бекзод Жумабоев,

Жомбой туман адлия бўлими бошлиғи.