Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғон шаҳрида ёшларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс аниқланди

Жорий йил 18 июль куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1972 йилда Каттақўрғон шаҳрида туғилган, Зомин маҳалласида яшовчи фуқаро С.М. ўзининг яшаш уйида шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи 9-17 ёшларда бўлган 7 нафар вояга етмаган ўғил-қизларга диний сабоқ бериш учун “ҳужра” кўринишда, тегишли давлат органларининг рухсатисиз, ноқонуний равишда диний таълим бериб келаётганлиги аниқланди.

Воқеа жойидан 7 дона араб ёзувидаги диний адабиётлар, 7 дона дафтарлар, 6 дона варақалар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати берган хабарга кўра, ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.