Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус бўйича бугунги вазият: Россия COVID-2019га қарши беш турдаги вакцина намунасини ишлаб чиқарди

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакат ичида бугунги кунга қадар 78824 нафар (25 февраль ҳолатига – 77658 киши) касалга чалинганлар қайд этилган. SCMP (South China Moring Post) нашрининг ҳисоботида келтирилишича, коронавирус билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 83272 кишини (25 февраль ҳолатига – 80098 киши) ташкил этмоқда.

Жами: 2858 нафар инсон ҳалок бўлган (SCMP томонидан тақдим этилаётган онлайн маълумот).

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) берган сўнгги маълумотга кўра, 27 февраль ҳолатига касалланганлар сони 82249 кишини (24 феврал ҳолатига -79331 киши) ташкил этган (улардан 78630 нафари Хитойда қайд этилган). ХХР ҳудудидан ташқарида 48 мамлакатда (24 февраль ҳолатига 37 мамлакатда), жами 3664 нафар (24 февраль ҳолатига 2918 нафар) касалланганлар қайд этилган, улардан 57 киши вафот этган.

Россия Федерацияси COVID-2019 вирусига (коронавирус) қарши беш турдаги вакцина намунасини ишлаб чиққанлиги тўғрисида бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова хабар берди.

Эпидемия Италияда тарқалганидан сўнг у Европа бўйлаб тарқала бошлади. Швейцария, Австрия, Германия ва Испания давлатларидан сўнг 27 февраль куни Греция, Грузия, Руминия, Норвегия, Дания ва Эстония ҳукуматлари дастлабки касалланганлар тўғрисида маълумот берди. Бундан ташқари, бугун 28 феврал куни Беларусь, Нигерия, Янги Зеландия ва Литвада дастлабки касалланганлар қайд этилди.