Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?

Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди:

- Коронавирус касаллиги тузаладиган касаллик. Бу инфекция билан зарарланиш бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади дегани эмас.

COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади. Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.

Биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ва тузалгандан кейин яна 3 кун ўтиши керак.