Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусга қарши иммунитет ҳосил қила оладиган касаллик аниқланди

Денге тутқаноғи касаллагини бошдан ўтказган инсонларда COVID-19 га қарши маълум даражада иммунитет шаклланади. Бу ҳақда Reuters нашри Дьюк университети профессори Мигел Николелис тадқиқотларига таяниб хабар берди.

Америкалик мутахассис сўнгги йилларда денге тутқаноғи хуружи қайд этилган ҳудудларда коронавирус сезиларли даражада секин тарқалаётганини аниқлади.

“Ажабланарли бу янгилик Денге флавивирус серотиплари ва COVID-19 ўртасида ўзаро иммунологик реактивликни келтириб чиқариш имконини беради” деб таъкидлади у.

Николелиснинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, одамлар денге тутқаноғига қарши эмланиб, COVID-19 га қарши иммунитетга эга бўлади.