Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавируснинг олдини олиш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди

Президент Фармойиши билан Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ташкил этилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Фармойиш билан Республика комиссияси таркиби тасдиқланиб, унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Умумжаҳон, минтақавий ва мамлакат ичидаги эпидемик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, мамлакатда коронавируснинг тарқалиши ва эпидемик вазиятнинг ёмонлашиши тенденцияларини прогноз қилиш Республика комиссиясининг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Фармойишга кўра, клиник ва эпидемиологик кўрсаткичлари бўйича коронавирус билан касаллангани гумон қилинган, грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликларнинг оғир шаклига чалинган беморлар кўрсатилган вирус турига мажбурий тартибда диагностикадан ўтказилади.

Шунингдек, коронавирус бўйича эпидемик осойишталиккача бўлган даврда санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида коронавирус диагностика воситаларининг зарур захиралари яратилади.