Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кучли шамол туфайли Қозоғистонда 160 дан ортиқ бино шикастланди, бир киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитанинг бошқарма маркази раҳбари Рустамбек Амрин маълум қилди.

“7 дан 9 апрелгача тўфон хавфи эълон қилинган. 13 вилоятда сониясига 20-30 метр ва ундан ортиқ тезликка кўтарилиши мумкин бўлган кучли шамоллар қайд этилиши, шунингдек, ёмғир ва қор ёғиши, тунги ҳаво ҳароратининг минус 8 даражагача тушиши кутилмоқда.

22 та ҳудудда ва Акмола, Костанай шаҳарларида, Шимолий-Қозоғистон вилоятларида сониясига 30 метр тезликкача кўтарилган кучли шамол туфайли 160 дан ортиқ бино ва иншоотлар шикастланди”, дея таъкидлади Амрин.

Унинг сўзларига кўра, Акмола ва Костанай вилоятларининг 9 та туманида электр энергияси таъминоти ускуналари шикастланган.

“Афсуски, Акмола вилоятининг Бурабай туманида бинонинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида бир нафар эркак киши ҳалок бўлди”, деб маълум қилди ФВ қўмитаси вакили.